Қўқон шаҳри кўчаларида туризм навигацияси белгилари ўрнатилмоқда

18:04 15 Июль 2019 Welcome to uzbekistan
634 0

Кўчаларда жойлашган туристик ва муҳим инфраструктура объектлари хусусида маълумот берувчи бундай белгилар асосан туризм шаҳарларига хос. Туризмни ривожлантиришдаги асосий вазифалардан бири – бу сайёҳларга туризм объектларининг жойлашуви ва уларга олиб борувчи маршрутлар хусусида аниқ маълумот етказишдир.

Қўқонди латифда ўрнатилаётган ўзбек ва инглиз тилидаги белгилар Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида ва ундан кейин ҳам келадиган сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва шаҳар тарихий обидаларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

Фестивалга қадар 200 дан ортиқ туризм навигацияси белгилари Қўқон шаҳрининг “Истиқлол” , “Чархий”, “Турон”, кўчалари,Озодлик, Ўрда хиёбонлари каби барча кўча ва маҳаллаларида ўрнатилиши кўзда тутилган.

Хусусан, марказий бозор ҳудудидаги савдо дўконлари эгалари билан фестивалнинг моҳияти, унга келадиган меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида биноларни чиройли кўринишга келтириш, таъмирлашда шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиш, туризм шаҳарларига мос бўлган травертин каби табиий қурилиш материалларидан фойдаланиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги ва бозор маъмурияти вакиллари тушунтириш ишлари олиб боряпти.

Ҳозирда бозорнинг марказий дарвозаси миллий услубда таъмирланяпти. Нон маҳсулотлари миллий растасининг томидаги металл қопламалар янгидан бўяляпти. Нон растасида савдо қиладиганларнинг барчаси миллий матоларимиздан тикилган фартукларда, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда савдо қилмоқдалар.

Бозорнинг барча санитария тизимларининг фасад ва ички қисмлари таъмирланиб, янги сантехника ўрнатилмоқда. Бозор расталари ёнида эски ичимлик суви фавворачалари ўрнига янгилари барпо этилиб, миллий услубда безатилмоқда.

Элёржон ЭҲСОНОВ, "Халқ сўзи".


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019