Қонунларимизда хотин-қизлар ва эркаклар тенглиги мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, алоҳида қонунга эҳтиёж борми?

11:28 23 Август 2019 Сиёсат
109 0

Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Сенат ялпи мажлисида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, юртимизда хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига алоҳида аҳамият берилаётгани бир қатор муҳим омиллар билан боғлиқ.

Хусусан, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этади.

Иқтисодий фаол аҳоли таркибида аёллар улуши 46 фоиздан ошади.

Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш каби соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳар 10 нафадан 7 нафари аёллардир.

Бироқ Олий Мажлис палаталарида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик ва вакиллик лавозимларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларимиз камчиликни ташкил этаётгани ҳам сир эмас.

Халқаро ҳамжамиятда кенг фойдаланиладиган “гендер тенглик” тушунчаси – эркаклар ҳамда аёллар давлат ва жамият ҳаётнинг барча соҳалари, жумладан бошқарув, қарорлар қабул қилиш ва хавфсизлик секторида тенглик асосида иштирок эта олишини назарда тутади.

ТЎҒРИ, мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар тенглиги мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Конституциямизда уларнинг тенг ҳуқуқли эканликлари кафолатланган.

Меҳнат қонунчилигида ҳам гендер тенглиги белгиланган.

Бироқ, шунга қарамасдан меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаш учун хотин-қизларнинг имкониятлари амалда айрим соҳаларда чегараланган.

Савол туғилади: қонунларимизда хотин-қизлар ва эркаклар тенглиги мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, шунинг ўзи етарли эмасми?

Шу ўринда жаҳон тажрибасига назар солсак, нуфузли Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳар йили жамиятдаги гендер тафовут ҳақида ҳисобот тайёрлайди. Ушбу ҳисобот аёллар ва эркакларнинг сиёсий ҳаётдаги ўрни, иқтисодиётда, таълим олишда ва тиббий хизматлардан фойдаланишларидаги мавжуд тафовутларни ҳисобга олади.

Шу кунга қадар гендер тафовут кўрсаткичлари келтирилган 150 га яқин мамлакат рўйхатига Ўзбекистон бирор марта ҳам киритилмаган.

Биргина шу фактнинг ўзи ҳам юқоридаги саволимизга жавобан бу борадаги ишларимиз етарли эмас дейишимизга асос бўлади.

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун мамлакатамиз равнақи йўлида собитқадам бўлиш, аниқ натижага йўналтирилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда қонунда белгиланган тамойиллар асосида муҳим натижаларга эришиш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019