Қонун крипто-активларга доир операцияларга нисбатан татбиқ этилмайди

14:55 11 Октябр 2019 Жамият
1178 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Раҳим Шерқулов, О​нлайн. “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама этилган кун тартибидаги яна бир масала бўлди.

Қонун тўлов хизматларини етказиб берувчи ва тўлов хизматларидан фойдаланувчи бўлган жисмоний ва юридиқ шахслар ўртасида тўловларни амалга ошириш ҳамда тўлов хизматлари кўрсатиш чоғида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонуннинг амал қилиши крипто-активларга доир операцияларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг 
ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатларини таъминлаш, тўлов хизматлари тизимини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаш тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Қонунга асосий тушунчалар киритилиб, тўлов тизими ва унинг иштирокчилари, операторларга таъриф берилмоқда, уларнинг функциялари, шунингдек тўлов тизимлари турлари ва уларнинг муҳимлигини аниқлаш мезонлари, уларни сақлаб туриш қоидалари очиб берилмоқда, таваккалчиликларни бошқариш тизимига, муҳим тўлов тизимининг ишлашини ўзини ўзи баҳолашдан ўтказишга, тўлов тизимидаги тўловларнинг якунланганлигига доир нормалар белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?