Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

09:35 17 Июнь 2019 Жамият
6466 1

Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ улгуржи бозорида бозорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси томонидан расмий маълумот берилди.

Қайд қилинишича, 16 июн соат 13:53да 101 рақами орқали Бектемир туманида ёнғин бўлгани ҳақида хабар қилинган. Ёнғин Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйидаги “Давру Даврон авто” МЧЖга қарашли юк машиналар автотураргоҳида ва ёнма-ён жойлашган “Кўкланги водий” улгуржи бозори ҳудудида келиб чиққан бўлиб, 60-70 метр квадрат жойдаги ёғоч таглама ва бўш яшиклар ёнган.

Соат 14:35да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қурбонлар йўқ. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин сабаби ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.


Изоҳлар


Аҳад Муҳаммадиев

Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ улгуржи бозорида бозорда ёнғин содир бўлди.

17:3817.06.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019