Қишлоқдан чиққан қиз барча тест саволларига бехато жавоб берди

16:28 07 Август 2019 Жамият
3475 0

Қўшработ туманининг Жўш қишлоғида туғилган Абдулҳакимова Моҳина Фарҳод қизи тест синовларида тўплаш мумкин бўлган энг максимал балл – 189 балл тўплаб, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишида биринчи, Тошкент молия институтининг молия таълим йўналишида – иккинчи ва шу институтнинг иқтисодиёт йўналишида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Моҳина чет тили (инглиз тили) бўйича сертификатга эга бўлган ва у мазкур таълим йўналишлари фанлар блогида иккинчи ҳисобланган чет тилидан тест топширмаган. Лекин биринчи (математика) ҳамда иккинчи (она тили ва адабиёт) блок фанларидан ҳам 60 та саволнинг барчасига тўғри жавоб берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?