Қирғизистонга яна бир турдаги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди

11:54 09 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
209 0

Фото: ЎзА

Йил бошида пойтахтимизда Япониянинг JTI компанияси маблағлари ҳисобидан акцизости товарлари ишлаб чиқарувчи фабриканинг учинчи ишлаб чиқариш линияси ишга туширилган эди. Натижада маҳсулотлар тури кўпайиб, 30 тага етказилди. Германия, Франция, Голландиядан олиб келинган мазкур технологиялар кўмагида тайёрланган юқори сифатли ва янги форматдаги маҳсулотлар кузга келиб Қирғизистонга экспорт қилиш бошланди.

– Ҳозирча синов тариқасида 7,5 миллион дона акцизости маҳсулотларни юбормоқдамиз, – дейди “Taskent Tobacco” корхонаси директори Пўлат Саидов. – Жорий йил сўнгига қадар 300 минг долларлик экспортни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Бундан бир неча кун аввал ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокида қадоқланган дастлабки экспорт маҳсулотларини Қирғизистонга жўнатиш маросими бўлиб ўтганди. Унда тадбирни ёритишга ташриф буюрган блогер ва ОАВ ходимлари қадоқланган қутиларга ўз дастхатларини тушириш имкониятига эга бўлган, шундан сўнг товарлар Қирғизистон томон йўлга чиққанди. Орадан маълум муддат ўтиб, мазкур экспорт товарлари Қирғизистоннинг сўлим Иссиқкўл водийси жойлашган ҳудудга етиб борди. Дастлабки экспортга бағишланган махсус тадбирда ўзбекистонлик бир қатор блогерлар ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида JTI компаниясининг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича бош директори Евгений Никольский иштирок этиб, йиғилганларга компаниянинг фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди.

Никольскийга кўра, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган корхона сўнгги тўққиз ой давомида 800 миллион дона акцизости товар белгиларини ишлаб чиқарилган. Натижада кейинги икки йилда корхона 150 миллиард сўм солиқ тўлаб, давлат бюджетига фойда келтирди. Шунингдек, корхона 300 дан зиёд янги иш ўринларини яратган.

– Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўсиб бормоқда, – дейди JTIнинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги бош директори Евгений Никольский. – Бу эса Ўзбекистонда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва мамлакат раҳбариятининг қулай сармоявий муҳит яратишга бўлган эътибори натижасидир. Бу борада бизнинг лойиҳамиз яхши мисол бўла олади.

Айни вақтда лойиҳамизнинг умумий инвестицион ҳажми 40 миллион долларга тенг.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон миқёсида асосий гуруҳдаги товарларни маркировка қилишда хизматлар нархи – 1000 бирликдаги маҳсулот учун – 5 евродан 25 еврогача баҳоланган. Зеро, бунинг бажарилиши истеъмолчи сифатида, сифатли маҳсулот сотиб олишнинг кафолат ҳисобланади. “Taskent Tobacco” корхонаси ҳам бу борада тахминан бир миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлашни режалаштирган.

Маҳсулотларини бугун синов тариқасида биринчи марта экспортга чиқарган корхона келгусида товарлар тури ва ҳажмини ҳам ошириши ниятида экани маълум қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019