Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

12:41 04 Апрель 2020 Жамият
4459 0

архив

Қашқадарёда муҳиш йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 04 апрель куни соат 00:50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш., “Spark” русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлида бошқарувни йўқотган. Сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.

Натижада “Spark” автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., лар ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?