Қашқадарёда етмиш ёшли момо операциядан сўнг 9 килограммга “озди”

18:03 16 Декабрь 2019 Lifestyle
398 0

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказига қамашилик 70 ёшли момо қорни катталашиб кетаётганидан шикоят қилиб мурожаат қилди. Мутахассисларнинг қайд этишича, ташқи кўрик пайтида беморнинг қорни 37-38 ҳафталик ҳомиладор аёлни эслатган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

–Бемор момо 1987 йилда собиқ республика фтизиатрия ва пульмонология илмий текшириш институтида ўпка сили билан даволанган экан, – дейди марказ бош шифокори Азимжон Обилов. – МРТ текширувида унда кистоз ўзгаришлар аниқланди, Рентген текширувида ўпкада сил касаллиги аниқланди. Қорин бўшлиғида ҳам сил бўлиши мумкинлигини инобатга олиб бир ойдан ортиқ муддат давомида муолажалар қилинди. Аммо дори-дармонлар билан даволаш умуман самара бермади. Шундан сўнг шифохонада консилиум ташкил қилиниб, жарроҳлик амалиёти ўтказилишига келишилди.

Қизиғи, момонинг ўзи ҳам “болам, ҳамма врачларингни йиғиб, консилиум қилинглар, невараларимнинг хурсандчиликларини кўришим учун яна 4 йилгина яшасам”, – дея кўзларига ёш олдилар.

Муциноз цистоаденома ташхиси қўйилган беморнинг ёшини ҳисобга олсак, унга “наркоз” бериш ва “операция” ўтказиш борасида шифокорларимизда каттагина ҳадик бор эди. Бемор спинал анестизия орқали жарроҳлик муолажасига олинди.

1 соату 20 дақиқа давом этган операция давомида гемодинамик кўрсаткичлар қатъий назорат қилинган ҳолда беморнинг уйғоқ ҳолатида барча имкониятлар ишга солинди.

Жарроҳлик амалиёти натижасида беморнинг қорнидан 9 килограмм шиллиқ модда олиб ташланди. Айни пайтда бемор момо ўзини жуда яхши ҳис этмоқда, деб ёзади NasafNews манбаси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019