Пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади

10:41 20 Март 2020 Иқтисодиёт
236 0

Фото: www.google.com

«Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.​ 

пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ҳисобига пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади;

банкоматлар етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминланади;

масофавий банк хизматлари ривожлантирилади.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан: ⬇️

туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича умумий суммаси 5 трлн сўмлик қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктириш (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилади;

хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилади.

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси жорий йил 22 мартдан бошлаб 2 ой давомида кунлик селектор йиғилишларини ўтказиб, ҳар бир ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма ва бошқа соҳалар барқарор фаолият юритишини таъминлаш масалаларида муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиб боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019