Президентликка собиқ номзод, Халқ демократик партияси раҳбари Кетмонов истеъфога чиқарилди

13:14 01 Июнь 2019 Сиёсат
1641 0

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ манбалари хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, Кетмоновнинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланди.

Маълумот учун, Ҳотамжон Кетмонов 2013 йилдан буён ХДПни Марказий кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди. Ҳотамжон Кетмонов кетма-кет икки марта 2015 ва 2016 йилги президентлик сайловларида ХДП партиясидан номзод сифатида қатнашганди.

Улуғбек Иноятов эса 2018 йил июнда Халқ таълими вазири лавозимидан бўшатилиб, Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019