Президент «Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонасини бориб кўрди 

18:09 20 Август 2019 Сиёсат
202 0

Бир пайтлар Мўйноқ балиқчилик саноати билан машҳур бўлган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили бу ерга келиб, мавжуд сув ҳавзаларида балиқчиликни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берган эди. 

«Мўйноқ аква саноат» корхонаси – ана шу ташаббус натижаси. Лойиҳа қиймати 20 миллиард сўмлик мазкур корхона йилига 4 минг тонна балиқни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. 200 тонна дудланган балиқ, 780 тонна фарш, 400 тонна филе, 9 миллион дона консерва ишлаб чиқарилади. Қарийб 60 иш ўрни яратилади. 

Бугунги кунда корхона биноси қурилиши якунланиб, технологик ускуналар ўрнатилмоқда. Уни шу йил сентябрда ишга тушириш мўлжалланган.

Шу ерда Қорақалпоғистонда балиқчиликни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бу тармоқда қўшимча 17 лойиҳа ишлаб чиқилган. Улар натижасида балиқ етиштириш ҳажмини 15 минг тоннага, қайта ишлаш даражасини 36 фоизга етказиш режалаштирилган.

Оролнинг қуриган тубига буталар экиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Мутахассислар таъкидлашича, 42 йилда 400 минг гектар майдонда саксовуллар экилган бўлса, 2018-2019 йилда қарийб 500 минг гектарда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган. Тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, яна икки йилда 700 минг гектар ерни яшил ҳудудга айлантириш мумкинлиги таъкидланди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019