Прeзидeнт мактаблари: якуний имтиҳон натижалари эълон қилинди

16:10 20 Август 2019 Жамият
3289 0

Жорий йилнинг 21 июлидан 24 июлига қадар ўтказилган якуний имтиҳон тест синовларининг натижалари Cambridge ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:

Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:

1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.

(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).

2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг. (5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).

3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Энтер тугмасини босинг.

4. Якуний босқич имтиҳонларидан ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.

5. Якуний босқич имтиҳонларидан ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Эслатма: 5- ва 6-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 80% ҳамда инглиз тилидан умумий 50 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 20% ини ташкил этади.

Масалан, 5-синф номзоди танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлардан 21 тасига тўғри жавоб берган ва инглиз тилидан умумий 50 баллик саволардан 39 тасига тўғри жавоб берган бўлсин. Бунда номзоднинг жами тўплаган бали қуйидагича ҳисобланади:

(21/40)*80 + (39/50)*20 = 57,6

Ушбу мисолда номзод муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 42 балл ва инглиз тилидан умумий 15,6 балл тўплаган, натижада номзоднинг жами тўплаган бали 57,6 га тенг бўлади.

7-, 8-, 9- ва 10-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 60% ва инглиз тилидан умумий 55 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 40% ини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли «Президент мактаблари тўғрисидаги Низом» қарорининг 41-бандига асосан, Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Шунингдек, Президент мактаблари номзодларига қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.

5- ва 7-синфлар кесимида юқори балл тўплаган ўқувчилар бошқа ихтисослашган мажтабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши режалаштирилган.

Диққат!

Президент мактабига қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари учун алоҳида учрашув ташкил этилиб, мактабга ҳужжатларни расмийлаштириш ва таълимга оид бошқа маълумотлар берилади.

Учрашув ўтказиладиган сана ва манзил Президент мактаблари ва Халқ таълими вазирлиги расмий сайти орқали эълон қилинади.

Маълумот учун тел. 71 207 72 22


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019