Президент 4 нафар россиялик хоккей афсоналарига Тошкентдан уй совға қилди

23:33 17 Февраль 2020 Жамият
325 0

Хабарингиз бор, ўтган йили “Ҳумо Арена” муз саройининг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган россиялик хоккей юлдузларига пойтахтимиздан уй-жой беришни таклиф қилганди.

Бугун Тошкентдаги Dream City компанияси офисида ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов хоккей бўйича икки карра Олимпия чемпиони, кўп карра Европа ва жаҳон чемпиони Александр Якушевга дастлабки уйнинг калитини топширди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Сўнгра жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев сўзга чиқиб, рус хоккейи афсоналарини яна бир бора юртимизда кўриб турганидан мамнунлигини таъкидлади. Қолаверса, бугунги маросимдан кейин бу хоккей юлдузлари юртимизга тез-тез келиб туриши ва ўз билимларини ёшлар билан ўртоқлашиши, бу эса мамлакатимизда хоккей спортининг жадал ривожланишига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари ғолиби, “Стэнли кубоги” соҳиби ва уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменскийга янги уйнинг калитини тақдим этди.

“Яна тадбирда хоккей афсоналари Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга ҳам Тошкентдаги энг кўркам уйлардан тақдим этилди. Маросимда сўзга чиққан В.Каменский бу эҳтиромдан боши кўкка етгани ва бундай воқеа унинг ҳаётида илк маротаба кузатилганини таъкидлаб, бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор эканини билдирди”, дейилади хабарда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019