Пўлат қуювчига ҳайкал ўрнатилди

17:42 21 Май 2019 Маданият
447 0

Архив фото

Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув биноси ҳовлисида маҳобатли “Пўлат қуювчи” ҳайкали очилди. Маҳобатли ҳайкал пўлат эритувчиларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатини ўзида ёрқин акс эттирган. Ушбу воқеа муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда қўшни Тожикистондан келган тадбиркорлар ҳам иштирок этдилар.

Бекобод шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон тадбиркорларининг бизнес форуми бўлиб ўтди. Мазкур форумга Бекобод шаҳри танлангани бежиз эмас. Шаҳардаги мавжуд 10 та экспортер корхоналари томонидан 2019 йилнинг 1 чорагида ишлаб чиқарилган 265,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларнинг ҳаммаси Тожикистон Республикасига сотилди.Улар орасида металлдан тайёрланган буюмлар, цемент маҳсулоти, юқори босимга чидамли ойна толали қувурлар, қурилиш моллари, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари бор.

Бекободда бўлиб ўтган тадбирлар доирасида ўзбек-тожик тадбиркорлари инвестициявий шартномалар имзолашди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?