Покистон Соғлиқни сақлаш вазирида ҳам коронавирус аниқланди

10:50 08 Июль 2020 Дунё
172 0

6 июль куни Покистон Соғлиқни сақлаш вазири Зафар Мирза «Твиттер»даги саҳифаси орқали коронавирусни юқтириб олгани ҳақида маълум қилди.

“Менга CОVID-19 ташхиси қўйилди. Тиббий маслаҳатларга биноан мен ўзимни уйда изоляцияга олдим ва барча эҳтиёт чораларини кўряпман. Менда коронавируснинг енгил аломатлари сезилмоқда. Илтимос, мени дуоларингизда унутманг” деб ёзади Зафар Мирза.

Ҳозирда Покистонда CОVID-19 га чалинганлар сони ортиб бораётгани сабабли соғлиқни сақлаш тизими қийинчиликка дуч келмоқда.

Мамлакатда ҳозиргача 235 минг киши коронавирус билан касалланди ва уларнинг 4839 нафари вафот этди. Бу мамлакатда ҳар куни 4000 га яқин янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Зафар Мирзадан ташқари Покистонда коронавирусга чалинган юқори мартабали инсонлар - Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши, Темир йўллар вазири Шайх Рашид ҳамда парламент матбуот котиби Асад Қайсерларга ҳам CОVID-19 ташхиси қўйилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?