Пойтахтимизда “Томоша” болалар мусиқий театр-студиясининг янги биноси фойдаланишга топширилди

22:51 05 Июнь 2019 Маданият
251 0

“Томоша” болалар мусиқий театр-студияси ижодининг 30 йили давомида ёш истеъдодларнинг бир неча авлодинин вояга етказди. Ушбу кунгача театр 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни камраб олувчи бутун Марказий Осиёда ягона театр ҳисобланиб, у Голландия ва Корея, Германия ва Ҳиндистон, Франция ва Хитойда ташкил этилган халқаро фестивалларда лауреат бўлган; Шунингдек “Очиқ Европа” номли нуфузли фестивалнинг энг  юксак мукофоти – “Гран-при”га сазовор  бўлган. 

“Томоша” театр студияси ўз фаолияти давомида давлат миқёсидаги байрамларда иштирок этиб келади. “Президент арчаси” байрамларида намойиш этиладиган спектакллар болажонларимизга доимо манзур бўлиб келмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан театр санъатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга асосан “Томоша” болалар театри ва бош ҳомий АТ “Алоқабанк” орасида “Дўстлик клуби” тузилди. Шунга мувофиқ  пойтахтимиздаги Матбуотчилар кўчаси 32-уйнинг театрга ажратилган бир қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, студиянинг замонавий биноси барпо этилди. 1-июнь Халқаро болалар куни арафасида унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

АТ “Алоқабанк”нинг саъй-ҳаракати туфайли  “Томоша” болалар театр студияси фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилди: 377 та ўринли тамошабинлар зали, қулай репетиция хоналари, турли кўргазма тадбирлар ўтказишга мўлжалланган кенг ва ёруғ театр фойеси.

“Томоша” болалар мусиқий театр студиясининг очилиши нафақат юртимиз фарзандларига улкан совға бўлди, балки 30 йил давомида фидойилик билан фаолият юритиб келаётган театр жамоасини янги ижодий чўққиларни зап этишга илҳомлантириши шубҳасиз.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019