Пойтахтдаги “Абу Сахий“ бозори очилганми? 

14:13 15 Май 2020 Жамият
4193 0

-  Пойтахтдаги “Абу Сахий“ бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ахир ҳали Тошкент — хавф сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланса, бозорларни очишга эҳтиёж бормиди?

Саволга АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда жавоб берилди.

- Айни вақтда республика махсус комиссиясининг Қарори билан озиқ-овқат фаолияти билан боғлиқ бўлган хизмат турлари ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Абу Сахий“ буюм бозори фаолиятига рухсат берилмаган ва бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?