Поездга чиқишда тест таҳлили бўлиши шарт

23:04 16 Май 2020 Ҳужжатлар
865 0

Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»

2020 йил 18 май кунидан бошлаб, Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилади. Жорий йил 16 майдан поездларга чипталар сотила бошланди. Электрон чипталар онлайн тарзда сотилмоқда. Электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар, ўрнатилган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилгандан сўнг, темир йўл вокзаллари кассаларидан чипта олишлари мумкин бўлади. Чипта олган йўловчилар томонидан йўловчилар сўровномаси (маршрут варағи) тўлдирилади.

Поездларга чиқишда йўловчилар ўрнатилган тартибга риоя қилиб, коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлишлари керак. Темир йўл вокзаллари ҳудудига ҳамда темир йўл транспортларига кирганда барча йўловчилар бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда бўлишлари, темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт. Йўловчилар поезд вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади. Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланган. Ушбу вақтинчалик тартибга барча тўлиқ риоя қилиши шарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?