Пилладан учинчи ҳосил йиғилди

13:07 11 Сентябр 2020 Кластер
2422 0

Мамлакатимизда деярли барча соҳаларда кластер тизимининг жорий этилиши ўзининг ижобий натижасини бера бошлади. Жумладан, Олтинкўл туманида «Олтинкўл олтин ипаги» масъулияти чекланган жамияти кластер ташкилоти мақомини олгач пилладан тўрт марта ҳосил олишга эришила бошланди.

— Авваллари йилда бир марта ҳосил оларлик, — дейди касаначи Моҳирахон Абдусаломова. — Бугунги кунга келиб учинчи ҳосилни йиғяпмиз. Бунинг учун туманимизда тутнинг янги нави парваришланмоқда. Қолаверса, пиллачиларга яратилаётган шароит ва қулайликлар ҳам ортмоқда. Масалан, эндиликда пиллачилар касаначи ҳисобланади ва уларнинг фаолияти меҳнат стажига ҳисобланади.

Бу йил кластер томонидан касаначиларга 2388 қути пилла тарқатилган бўлиб, ундан 140 тонна ҳосил олинди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?