Пекинда дунёдаги энг катта аэропорт очилди. У денгиз юлдузига ўхшайди

16:08 26 Сентябр 2019 Дунё
368 0

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Дасин номли янги аэропорт очилди. У келиб чиқиши ироқлик бўлган британ меъмори Захи Хадид лойиҳаси асосида қурилган. Бу дунёдаги энг катта аэропорт бўлиб, майдони 700 минг метр квадратни ташкил этади, деб хабар берди BBC. Бу 98 та футбол майдони деганидир.

ХХР ушбу иншоот учун 11 млрд. доллар сарфлади. У кеча Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги саноқли кунлар қолганда очилди. Расмий маросимда мамлакат раҳбари Си Цзиньпин қатнашди.

Халқаро аэропортлар кенгаши маълумотларига кўра, Дасин йўловчи қабул қилиш кўрсаткичи бўйича Атланта(АҚШ) аэропортидан сўнг иккинчи ўринга чиқиб олади.

Хитой расмийлари ушбу янги объект тўлиб кетган Пекин халқаро аэропорти “юки”ни енгиллаштириш учун зарур эканлигини таъкидлашмоқда. У йилига қарийб 130 млн. йўловчини қабул қила олади, деб ёзади Global Times.

Дасин тўртта учиш-қўниш йўлаги ва 150 та самолётни сиғдира оладиган паркка эга. У ердан 116 та йўналиш(101 та ички, 15 та халқаро) рейс амалга оширилади.

Очилиш кунида янги аэропортдан еттита авиакомпания парвозларни бажарди. Биринчи бўлиб China Southern Airlines самолёти маҳаллий вақт билан 16:23да ҳавога кўтарилди.

Ўз навбатида British Airways, Аэрофлот каби авиакомпаниялар Дасинга рейсларни йўлга қўйишини маълум қилган.

Эътиборлиси, хавфсизлик текшируви вақтида йўловчилардан қандайдир ҳужжатлар ёки посадка талони талаб қилинмайди. Сабаби аэропорт шахсни аниқлаш бўйича энг илғор тизим билан таъминланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019