Парламент хатоси туфайли чет эл мадҳияларига оид қонун қабул қилинди. Президент эса депутатларни уйғонишга чақирди

15:57 08 Апрель 2019 Дунё
553 0

Иллюстратив фото

Словакияда парламент хатоси туфайли мамлакат ҳудудида бошқа давлатлар мадҳияларини ижро этишга тақиқ қўйилган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Idnes.cz манбаси хабар берди.

Гап шундаки, словак парламенти давлат рамзлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш учун овоз берган. Мазкур ўзгартишга кўра, бошқа давлатлар мадҳиясини ижро этишни тақиқлаш назарда тутилган эди. Унга кўра, чет эл мадҳиялари фақат хориждан расмий делегациялар ташриф буюргандагина қўйилиши мумкин.

Ушбу тузатиш Словак миллий партияси томонидан тайёрланган. Депутатлар ўз камчиликларини қонунга овоз бериб бўлишганларидан сўнг, билиб қолишган.

“Мост-Хид” партияси вакиллари қонун хато туфайли қабул қилинганини тасдиқлаб, парламент аъзолари ўзлари овоз берган қонун лойиҳасининг ичига кириб бормаганини тан олган.

Депутатлар мамлакат президентига мурожаат қилиб, ушбу ҳужжатга имзо қўймаслик ва уни қайта кўриб чиқиш учун парламентга қайтаришни сўрашган. Ўз навбатида давлат раҳбари депутатларни овоз беришдан олдин ҳужжатларни яхшилаб ўқиб, маъносини тушуниб олишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Словакия президент сайловининг 31 март куни бўлиб ўтган иккинчи турида адвокат Зузана Чапутова ғалаба қозонган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019