Парижда Наманган вилояти текстил салоҳияти намойиш этилди

15:47 10 Июль 2019 Маданият
302 0

Ўзбекистон Республикасининг Франциядагиэлчихонаси ташаббуси билан Парижда Наманган вилоятидаги йирик текстил корхоналарининг тақдимоти ўтказилди.

Мамлакатимизнинг мазкур давлатдаги элчихонаси биносида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги уч корхона-“Истиқлол текстил дизайн”, “Текстил либос” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда “Чуст текстиль” хусусий корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар. Тақдимот аввалида бугунги кунда Наманган вилояти брендига айланган текстил саноатининг салоҳияти хусусида батафсил маълумот берилди.

Бу ерга ташриф буюрган Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган масҳулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.

-Франция-Наманган иқтисодий муносабатлари ўрнатилганига кўп бўлгани йўқ,шунга қарамай жорий йилнинг ўтган даврида 580 минг АҚШ доллари атрофида товар айланмаси амалга оширилди, -дейди вилоят инвестициялар ва савдо бошқармаси бош мутахассиси Асрорбек Ҳайдаров. – Мазкур давлатга биринчилар қаторида экспорт амалиётини йўлга қўйган “Чусттекстиль” хусусий корхонаси ўтган ойда 105,4 минг доллар қийматдаги трикотаж маҳсулотларини ўз ҳамкорларига юборди. Чустлик трикотажчилар йил охирига қадар бу кўрсаткични 600 минг долларга етказиш бўйича шартнома имзолаган.

Тақдимот жараёнида Франция компаниялари Наманган текстиль корхоналари билан савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш юзасидан таклифларини билдирдилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019