Париж марафони санаси яна кўчирилди. Мусобақа 15 ноябрда ўтказилади

22:12 06 Июль 2020 Дунё
390 0

Париж марафони коронавирус сабаб 15 ноябрга кўчирилди.

«Марафонни энг яхши шароитларда ташкил этиш учун Париж шаҳри ҳокимияти билан маслаҳатлашгач, старт санасини янада кечроқ муддатга ўзгартиришга қарор қилдик. Биз вазиятни кузатиб борамиз ва доимий ҳамкорлик қиладиган соғлиқни сақлаш идоралари ва давлат хизматларининг кўрсатмаларига қатъий амал қиламиз», - дейилади ташкилотчилар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, даставвал, 5 апрелда ўтказилиши режалаштирилган мусобақа 18 октябрга кўчирилиши маълум қилинган эди. 

Бундан аввал, коронавирус пандемияси туфайли Рим, Бостон, Дублин, Берлин ва Ню-Ёрк марафонлари бекор қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?