Парадзюдочиларимиз Осиё-Океания чемпионатини юқори нотада якунлашди

13:59 09 Сентябр 2019 Спорт
59 0

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу кун дастурида қатнашган терма жамоаларимиз финалгача етиб бориб, якунда кумуш медаль билан тақдирландилар. Йигитларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон жамоага 2:3, қизларимиз эса хитойлик парадзюдочиларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эътиборлиси, -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Севинч Салаева мусобақада “Ғалаба учун ирода” номинациясининг ғолиби сифатида тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз яккалик беллашувлари якуни бўйича 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғарган эдилар. Сўнгги кундаги икки кумуш медали билан ҳисоблаганда делегациямиз мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019