"Пахтакор" ва собиқ СССР жамоасига қарши майдонга тушади

13:03 09 Август 2019 Жамият
91 0

 11 август куни "Пахтакор" жамоасининг 17 аъзоси ҳалок бўлган даҳшатли авиаҳалокатга 40 йил тўлади. 

1979 йил 11 август куни Днепродержинск устидан иккита самолёт тўқнашди. Улардан бирининг бортида 83 киши, жумладан, машҳур "Пахтакор" жамоасининг 17 нафар футболчиси бор эди. Ушбу лайнер Тошкент-Минск рейсини амалга ошираётган пайтда самода Челябинскдан Кишинёвга қараб йўл олган бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетади. 

Иккинчисининг бортида 89 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. 

Ҳалокат оқибатида 178 киши ҳалок бўлди. Фожеа “Пахтакор”нинг энг яхши чарм тўп усталарини ҳам ҳаётдан олиб кетди.

Маълумки, "Пахтакор" жамоасига 1956 йил апрел ойида асос солинган. У ўз даврининг энг машҳур ва севимли, ўн минглаб ашаддий мухлисларга эга жамоа эди.

Клуб 36 мавсум (1956-1991) давомида собиқ иттифоқ чемпионати турли лигаларида ўйнади ва 1992 йилдан буён Ўзбекистон олий лигасининг ажралмас иштирокчисига айланди.

Ҳар йили 11 август санасида “Пахтакор” стадионида жамоанинг вафот этган аъзолари хотирасига бағишланган тадбир ўтказилади.

Жорий йилга хотирлаш маросими доирасида "Пахтакор"  ва собиқ "СССР" жамоалари ўртасида ўйин ҳам ташкил этилади. Тадбир соат 19:00да бошланса, мусиқий дастурдан сўнг футбол баҳсига старт берилади.

Жамоа расмий веб-сайтида ўйин иштирокчилари номи эълон қилинди:

"Пахтакор": Алексей Рошин, Павел Бугало, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов, Миржалол Собиров, Ислом Аҳмедов, Нўъмон Ҳасанов, Бобур Шодиев, Собир Ходиев, Абдусамад Дўрмонов, Игорь Шквирин, Жасур Абдураимов, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Илҳом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Шота Арвеладзе, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Ёрқин Назаров, Александр Тихонов, Сергей Лебедев, Марат Кабаев ва Василис Хадзипанагис.

Жамоа бошлиғи – Тўлаган Исоқов

Бош мураббий - Биродар Абдураимов

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Владимир Гулямхайдаров, Владимир Бессонов, Игорь Беланов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Рамиз Мамедов, Руслан Нигматуллин, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Курбан Бердиев, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис ва Александр Мостовой.

Шунингдек, тадбирда  Наримон Жалолов, Вильгельм Қаҳҳоров, Владимир Штерн, Николай Любарцев, Вячеслав Солохо, Евгений Валицкий, Эльмар Аминов, Раззоқ Турғунов, Аҳрол Иноятов, Аҳмад Убайдуллаев, Рустам Мирсодиқов, Тўра Шоймардонов ва Мустафа Беляловлар фахрий меҳмон сифатида иштирок этишади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019