Ўзбошимчалик билан амалга оширилган 14297 та қурилма бузилди

17:34 16 Апрель 2018 Жамият
1224 0

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги берган маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда 33 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларни бошқариш бўйича 4488 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолият юритмоқда.

Ўтган йили 8343 та тураржойда 3 млн. 611 минг кв.м томлар, 18 696 та кириш йўлаги, 8454 та уйнинг ертўла қисмида муҳандислик тармоқлари, 2080 та болалар майдончаси таъмирланди. Шунингдек, 1216 та янги болалар майдончаси қурилиб, 14 минг 297 та ўзбошимчалик билан амалга оширилган ноқонуний қурилма бузилган.  

— Аммо муаммолар ҳам йўқ эмас, — дейди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров. — Уларни жорий йилда дастур доирасида ўтган йилдагига қараганда икки баробар кўпроқ ишларни амалга ошириш ҳисобидан бартараф қиламиз. Хусусан, кўп қаватли уйларнинг том ва ертўла қисмини таъмирлаш, тоза ичимлик суви йўқлиги боис қийналаётган аҳолига тоза ичимлик суви билан таъминлаш, болалар майдончаларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш каби вазифалар бажарилади.

Шунингдек, ширкат ходимларининг билим-савиясини ошириш мақсадида “Коммуналўқув” ўқув-услубий марказида ўқитиш кўзда тутилган. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019