“Ўзбекконцерт” рэп йўналиши ва рэпперларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

14:36 15 Май 2019 Маданият
573 0

14 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида рэп ва шу каби йўналишларда ижод қилувчи ёшлар билан “Рэп ва шу каби йўналишларда миллий қадриятлар уйғунлиги” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.

Манбаларга қараганда RAP – бу “Rhythmical African poetry”, яъни “Ритмли Африка поэзияси (шеърияти)” сўзларининг қисқартма шакли ҳисобланади.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда рэп ва шу каби йўналишларни ривожлантириш, бу йўналишларда ижод қилаётган ижодкорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Чунки рэп йўналишида ижод қилаётган кўпчилик ёшларга нисбатан салбий қарашлар мавжудлиги, шу боис бу йўналишда ижод қилаётганлар борасида турли фикрлар юзага келгани ҳам сир эмас. Мана шу сабабларни бартараф этиш, бу йўналишда тарбиявий аҳамиятга эга ижод намуналарини кўпайтириш орқали, унинг фойдали томонларини кўрсатиб бериш, шунингдек, бу соҳада ижод қилаётган аксарият ёшлар фаолиятида талабчанлик ва масъулият, ижтимоий жараёнларга дахлдорлик туйғусини оширишга ҳам учрашувда аҳамият қаратилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг 16-17-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгиланган.

Шу боис ушбу учрашув орқали “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси келгусида рэп ижрочиларини саралаш, уларнинг ижодини баҳолаш, мастер-класслар ўтказиш, оригинал қўшиқлар яратишларига кўмаклашиш каби тизимли ишларни ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ижтимоий тармоқларда “Рэп йўналиши” бўйича лебель, телеграм бот, инстаграм тармоқларида янги рукн очиш ва уларни янгиликлар билан тўлдириб бориш, яхши ижро маҳоратига эга рэп ижодкорларини саралаш ҳамда улар орқали Ватанни улуғловчи қўшиқлар тайёрлаш ва уларга клип суратга олиш, телеканалларда намойиш этиш, концерт дастурларига тавсия этиш каби кўплаб имкониятлар ҳам яратилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019