Ўзбекистоннинг икки ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

00:02 07 Июль 2020 Жамият
274 0

2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 6628 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?