Ўзбекистонлик зиёратчилар жума намозини пайғамбаримизнинг муборак масжидида ўқидилар

17:36 26 Июль 2019 Маданият
353 0

Фото: «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи” махсус мухбири Саид Раҳмонов Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан хабар қилади.

Бугун Мадина шаҳри зиёратчилар билан янада гавжумлашди. Бунинг биринчи сабаби, ҳажга келувчилар сони кун сайин ортаётган бўлса, иккинчиси, жума намозини Пайғамбаримизнинг муборак масжидида ўқиш умидида яқин атрофдан келган намозхонларнинг кўпайганлигидир.

Ўзбекистонлик зиёратчилар элликбошилар кўмагида ҳаж ибодатларини адо этишмоқда.

- Бу жойга ҳамма ҳам келавермайди, Оллоҳ суйган бандаларинигина чақиради, -дейди самарқандлик отахон Эгамберди Маҳматқулов. - Ҳалол меҳнат қилиб, боғ яратдим, одамларнинг корига ярадим. Мана, 84 ёшимда бир умрлик орзуим ушалди. Бундан жуда хурсандман. Юртимиз тинч ва обод бўлиб, ҳаммани шу кунларга етказсин.

Юртимиз зиёратчилари жойлашган меҳмонхонанинг шундоқ рўпарасидаги “Масжид ан-Набавий” жума намозига бир неча соат аввал намозхонлар билан тўлди. Хусусан, юртимиздан келган зиёратчилар жума намозини Расулуллоҳнинг муборак масжидида адо этиб, юртимиз равнақини Яратгандан сўраб дуо қилдилар.

- Бу масжидда намоз ўқишликнинг фазли бошқача, - дейди Намангандан келган отахон Абдумутал Камолов. - Чунки бу ердаги бир намоз бошқа масжидлардаги минг намозга тенглиги ҳақида ҳадислар бор. Ҳаж амалини бажариш учун Мадинага келганимдан, биринчи жума намозини “Масжид ан-Набавий”да ўқиганимдан жудаям бахтиёрман.

Юртимиздан Мадинага ҳаж ибодати учун зиёратчиларнинг келиши давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019