Ўзбекистонлик ММА устаси навбатдаги жангидан сўнг вафот этди (видео)

15:16 08 Октябр 2019 Спорт
796 0

Аралаш жанг санъати (ММА) устаси 27 ёшли Бекзод Нурматов (11-2, 7 КО) навбатдаги жангида иштирок этганидан икки кун ўтиб вафот этди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Нурматов шанба куни Чеченистон пойтахти Грознийда бўлиб ўтган ММАнинг Absolute Championship Akhmat 100 (АCА) турнир доирасида рингга кўтарилган. Спортчи 3 раундлик жангда 36 ёшли россиялик Беслан Исаевга қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг турфа хил қарорлари билан очколар ҳисобида мағлубиятга учраган.

Жангдан сўнг Бекзод Нурматов ҳушини йўқотган ва кома ҳолатига тушиб қолган. Шифокорлар унда инсульт (мияга қон қуйилиши) юз берганини маълум қилган. Икки кунлик комадан сўнг душанба куни спортчи шифохонада вафот этган. Бугун унинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилган.

Қуйида Нурматовнинг ўлимига сабабчи бўлган сўнгги жанги видеосини томоша қилишингиз мумкин:


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019