Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хитойлик туристлар сони 75,2 фоиз қисқариб кетди

15:19 09 Март 2020 Welcome to uzbekistan
146 0

Коронавирус тарқалишининг Ўзбекистон туризм соҳасига таъсирининг биринчи оқибатлари маълум бўлди. Февраль ойида юртимизга ташриф буюрган хитойлик туристлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 75,2 фоиз қисқариб кетган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил февралида юртимизга 705 нафар сайёҳ керак.

Ўтган йил охирида Хитой билан йўлга қўйилган визасиз режим бекор қилинмаган бўлса-да, Uzbekistan Airways эпидемия тугагунга қадар Пекин ва Урумчига парвозларни 1 февралдан бошлаб бекор қилган эди.

Хитойлик туристлар сонининг қисқариб кетиши Ўзбекистон сайёҳлик индустриясига сезиларли зарар етказди. Ўтган йил Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони бўйича узоқ хориж мамлакатлари орасида Хитой иккинчи ўринни эгаллаган эди. 2019 йилда Чин ўлкасидан юртимизга 61,9 минг киши ташриф буюрган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019