Ўзбекистондан Хитойга мева-сабзавот маҳсулотлари ташувчиларга кенг имкониятлар яратиляпти

16:00 05 Август 2019 Иқтисодиёт
458 0

Ўзбекистондан Хитой Халқ Республикасига автомобиль транспортида етказилаётган мева- сабзавот маҳсулотларини фитосанитар назоратдан ўтказиш бўйича қулай шароит яратилмоқда. Ўзбекистон миллий маҳсулотларини автомобиль транспорти орқали Хитойга экспорт қилиш, икки томон учун фойдали логистика йўналишларини йўлга қўйишни ташкил этиш борасида бугунги кунда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонасида тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларга кўра, “Хоргос”, “Алашанькоу” (ХХР-Қозоғистон), ҳамда “Иркештом” (ХХР- Қирғизистон) чегара божхона постларида Хитой ҳудудига олиб кирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини фитосанитария назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар яратилди.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Хитой Бош божхона бошқармаси карантин участкаларини қабул қилиш тартибини якунлаганини ва юқорида қайд этилган ўтиш пунктлари орқали юкларни олиб киришга рухсат этилганини маълум қиламиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019