Ўзбекистондаги каратэ мусобақаси вақтида жуда катта жанжал юзага келди (видео)

12:01 18 Октябр 2019 Спорт
775 0

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида вақтида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалди.

Маълум бўлишича, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақаси вақтида ҳакамларнинг бир томонга ён босишидан хафа бўлган мураббийлар норозилигини билдиришган ва шундан сўнг катта можаро юзага келган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда жангда жуда кўплаб мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этганини кўриш мумкин. "Ўзбекистон кубогида мана жанжал. Ҳакамларда ҳаққонийлик йўқ. Ҳамма муррабийлар, ҳакамлар бир-бирини урган башаралар қон, ИИБ ходимлари аралашмоқда. Каратэ миллий федерацияси учун шармандали ҳолат" дейилади олинган тасвирларда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019