Ўзбекистондаги этноқишлоққа саёҳат ташкил этилди(фоторепортаж)

16:44 03 Октябр 2019 Welcome to uzbekistan
387 0

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари учун инфотур ташкил этилди.

Инфотур иштирокчилари вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда туристик объектларга ташриф буюришди. Хусусан, Нурота туманидаги Синтоб этноқишлоғида бўлишди. Ўзига хос табиати ва баланд тоғ тизмалари билан машҳур бўлган ушбу қадимий маскан қарийб уч минг йиллик тарихга эга. Айни вақтда бу ерда 545 оила истиқомат қилади. Этноқишлоққа ташриф буюрувчи меҳмонлар сони кундан кун ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу ҳудудда замон талабларига мос меҳмонхона ва меҳмон уйларини қуришни талаб этмоқда.

Инфотур давомида ОАВ вакилларига табиатнинг асл жозибадорлигини ўзида мужассам этган Синтоб қишлоғи 2020 йилда туризм қишлоғига айлантирилиши ҳақида ҳам тегишли маълумотлар бериб ўтилди. Бугунги кунда қишлоқда йўл инфратузилмаси яратилмоқда. Шунингдек, ҳудуднинг ўрганилмаган қадамжолари ва тарихини тиклаш учун илмий туризмни ривожлантириш режалаштирилган. Иштирокчилар тоғлардаги қоятошлардан топилган араб ёзуви ва петроглифларини томоша қилишди.

Кейинги манзил “Қизилқум сафари” бўлиб, журналистлар сайёҳлик фирмасига тегишли ўтовли лагерларга жойлашишди. Тадбиркорга ажратилган уч гектар майдонда 22 дона ўтов ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий кондиционерлар билан жиҳозланган. Ўтовлар тўрт кишига мўлжалланган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ердаги ўтовларни безашда тадбиркор миллийликка алоҳида урғу қаратган бўлиб, унда шунингдек, 100 киши сиғадиган ёзги айвон, совуқ ва ёмғирли кунлар учун алоҳида қишки жой тайёрланган.

(“Халқ сўзи”).
P/s: Суратлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати томонидан тақдим этилди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019