Ўзбекистонда жисмоний шахсларга валюта кредитлари ва займлари бериш тақиқланди

11:15 05 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
439 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга валюта кредитлари ва займлари бериш тақиқланди.

Тижорат банкларининг кредит сиёсати бўйича талаблар ҳақидаги низом ва микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операциялар ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Банкларга жисмоний шахсларга хорижий валютада кредит ва займлар бериш, шунингдек, уларнинг хорижий валютадаги кредитлари бўйича мажбуриятларини ҳисобга олиш ман этилди. Микрокредит ташкилотларига ҳам валютада микрокредит ва микрозайм тақдим этиш ман этилди.

Бу чоралар Президент июль ойи охирида имзолаган «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга асосан амалга оширилди. Мазкур қарор билан валюта кредитлари тақиқланганди, ҳозирда эса ҳужжатлар янги қоидаларга мувофиқлаштирилди, холос.

Экспертларга кўра, валюта кредитларининг ман этилиши хатарлардан холи бўлишга уриниш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки шундоқ ҳам юқори бўлган кредит таваккалчилигига яна валюта омили ҳам қўшилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?