Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

11:54 23 Март 2018 Жамият
10098 3

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал пайдо бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.

Мазкур телеканал ахборот технологиялари, коммуникациялари ва инновацияларни ёритишга ихтисослаштирилади. 

Шу муносабат билан вазирлик “Xabar.uz” ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда  янги ташкил этилаётган телеканалда ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди.
Айни чоғда телетасвирчилар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф этилган. 

Мазкур янги телеканалнинг номи ва у қачон ишга туширилиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти.


 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Admin

Juda yaxshi. Telekanallarni sifatini ham ko'tarish kerak

09:42   28.03.2018