Ўзбекистонда яна 5 кишига коронавирус ташхиси қўйилди

12:02 26 Март 2020 Жамият
158 0

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

25 март куни Наманган вилоятида ҳам бир кишида вирус аниқланганди, бу бемор Туркиянинг Истанбул шаҳридан келган. Айни вақтда Наманган шаҳри кириш ва чиқиш учун ёпиб қўйилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019