Ўзбекистонда очиқ осмон остида яна бир музей пайдо бўлди. У қаерда?

13:15 10 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
285 0

ЎзФА

Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкентдан 40 км. масофада Оҳангарон магистралининг ёнида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган.

Ёдгорликнинг жанубий ва жануби-шарқида жойлашган аҳоли пункти ҳудудида кўп йиллар давомида рухсатсиз шудгорлаш ва экин экиш ишлари олиб борилган. 2018 йилдан буён бу ерда “Олтин Мерос” халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент вилояти бўлими ташаббуси ҳамда молиявий кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти ва Тарих институти қўшма экспедиция гуруҳи томонидан кичик қидирув ишлари олиб борилди.

Илмий изланишлар натижасида ушбу ёдгорликда Қорахонийлар даврига оид (Х-ХI асрлар) тураржой мажмуаси топилди. Ушбу ёдгорликни сақлаб қолиш учун қазилма ишлари олиб борилган умумий майдони 200 кв.м. жойнинг тепасига шип ўрнатилди. Бу Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди, деб хабар берди ЎзФА матбуот хизмати.

Шодмалик ота мажмуаси ҳозирги шаклда туристик диққатга сазовор жой бўлиб, унга Шодмалик ота мақбараси, археологик жой - очиқ осмон остидаги музей ва стационар археологик база киради. Келажакда Шодмалик ота мажмуаси негизида археологик музей қурилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?