Ўзбекистонда “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этилди. У билан кимлар мукофотланади?

12:38 03 Апрель 2018 Жамият
1453 0

Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Ҳужжатга кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади, деб ёзади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019