Ўзбекистонда ”Кўчма кинотеатр”ли автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

17:49 09 Апрель 2019 Маданият
452 0

Бундай ихтисослаштирилган автомобиллар “Turin Invest Engineering” томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатишга мўлжалланган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар берди.

Кўчма кинотеатр кинопроектор, колонкалар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD-проигриватель ва видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.

“Turin Invest Engineering” компанияси Тошкент ш.даги Турин Политехника Университети қошида ташкил этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан шуғулланади. Унинг тасарруфида университетга тегишли Мехатроника, Метрология лабораториялари ва Технопарк бор, шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам борки, уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019