Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга жиддий киришилди

12:30 17 Апрель 2018 Маданият
961 0

Ўзбек кинематографиясини янада ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ёш киноижодкорлар кенгаши қошида Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантириш ҳамда хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни тасвирга олиш ишларида ташкилий ва ишлаб чиқариш-техник хизматларни кўрсатиш бўйича доимий фаолият юритадиган махсус ўзбек кинокомиссияси ташкил этилди.

Кинокомиссиянинг асосий вазифалари – хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб этиш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилиш, хорижий кинокомпаниялар юртимиз ҳудудида қулай шароит яратиш, уларга ташкилий ва техник хизмат кўрсатиш, уларнинг маҳаллий киностудиялар билан ҳамкорликда фильмлар (копродукция) ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш, Ўзбекистонда суратга олинаётган хорижий картиналарга маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш, республиканинг диққатга сазовор жойларида тасвирга олинган фильмларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш орқали мамлакатнинг туристик жозибадорлигини намоён қилиш ва кинотуризм соҳасини ривожлантиришдан иборатдир.

Ҳозирда uzbekistanfilmcommission.com сайти ишга туширилган бўлиб, унда юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда комиссия томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотдао жойлаштириб борилмоқда.

Кинокомиссиянинг фаолияти Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш, инфраструктурани ривожлантириш, мамлакатга инвестиция жалб қилишга қаратилган.

Мазкур кинокомиссия шу йилнинг май ойида Францияда бўлиб ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасидаги “Uzbekistan” павильонида тақдимот қилинади. 

Шунингдек, Ўзбекистон кинокомиссиясининг штаб квартираси Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Халқаро кинокомиссия асоциациясига аъзо қилиш масаласи ҳам кўрилмоқда.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019