Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

10:07 12 Июнь 2019 Маданият
1859 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган. 

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси бўлган Гулбаҳор Йўлдошева 2012 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганди.

У «Кечиккан ҳаёт», «Ҳақиқат куни», «Афғон», «Ўгай она» «Кутилмаган қўнғироқ», «Турист», «Кўргим келади» каби бадиий фильмларда, «Туташ тақдирлар» каби сериаллар орқали ўзбекистонлик томошабинлар учун танилганди.

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019