Ўзбекистонда карантин қандай бекор қилинади?

15:30 04 Май 2020 Ҳужжатлар
420 0

Республикамизда карантин қандай бекор қилинади? Унинг учун ҳам алоҳида талаблар борми? Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг махсус қарори билан жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.

Албатта, бунинг учун алоҳида талаблари, босқичлари акс этган карантиннни ечиш бўйича хужжат ишлаб чиқилади.

Лекин расман, карантин бекор қилинганлиги расман эълон қилинмагунча карантин вақти учун белгиланган Санитария-гигиена қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларларга тўлиқ риоя этилиши талаб қилинади”, дейди Отабеков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?