Ўзбекистонда йил охирига қадар 111 та кўп қаватли уй қуриб битказилади

10:08 15 Август 2019 Жамият
65 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар инфратузилмасини яхшилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.  

Ҳисобот даврида уй-жойлар, йўл-логистика ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 159 тумандаги 478 та қишлоқ янгича қиёфа касб этди, уларга ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари тортилди. Шунингдек, 3,6 минг километр автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бу борадаги ишларни давом эттириб, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш масалаларига яна бир бор эътибор қаратилди. 

Йил якунига қадар 10 мингта уй-жой ва 111 та кўп қаватли уйларни қуриб битказиш, 1 минг 200 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларнинг сифати ва нархларини алоҳида назоратга олиш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда қарийб 86 триллион сўм, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019