Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилдими? ДХА муносабат билдирди

14:52 20 Май 2020 Жамият
1028 0

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди” дея ёлғон хабар тарқала бошлади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш  Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис расман муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қисқартмаси — ВМҚ этиб белгиланади. ПҚ дейилганда Президент қарори кўзда тутилади.

2020 йил 10 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқалаётган хабарда кўрсатилган қарор қабул қилинмаган.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?