Ўзбекистонда болалар учун 50та мультисериал ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

12:13 08 Апрель 2019 Маданият
1024 0

Юлдуз Ўрмонова, “Халқ сўзи Online”. Республика кинопрокат маркази ҳамда ”Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.

Конференцияда агентлик директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, қўшма лойиҳалар асосида олинган фильмлар, ҳужжатли фильмлар, шунингдек, болалар учун ўрганилаётган лойиҳалар хусусида сўз юритди.

- Ўтган йилда амалга оширилган янги лойиҳалардан бири ”Автосаргузаштлар” мультисериали бўлиб, у томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди, - дейди Шуҳрат Ризаев. - Келгусида 50 та мультисериал ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз.

Қолаверса, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда бу бўйича энг яхши сценарийларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилганмиз. Лекин ҳозирча пухта, профессионал ёзилган сценарий кўрмадик. Келгусида албатта яхши сценарийлар келишига умид қиламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?