Ўзбекистонда биринчи “Туризм қишлоғи” ташкил этилмоқда

16:57 20 Июнь 2019 Welcome to uzbekistan
599 0

Фото: "Халқ сўзи"

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги сўлим “Кумушкон” МФЙ ҳудудида Ўзбекистонда биринчи “Туризм қишлоғи”ни ташкил этишга доир лойиҳа ижросига киришилди. 

Лойиҳага кўра, мазкур ҳудудда 50 та меҳмон уйи, 20 хонадон негизида этноқишлоқ, 20 хонадонни ўз ичига олувчи миллий таомлар қишлоғи, 15 хонадонни қамраб олган ҳунармандлар қишлоғи, 10 хонадон жалб қилинган ҳолда, санъаткорлар қишлоғи ва 20 хонадонда агротуризм қишлоғини яратиш кўзда тутилган. 

Булардан ташқари, бу ерда замонавий меҳмонхона, халқ кутубхонаси, ёшлар ижодиёт маркази, халқ ўйинлари ва спорт намойишлари майдончаси, ўтовлар шаҳарчаси, сайёҳлар учун тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси, сунъий шаршаралар ҳамда 7 та мавсумий дам олиш маскани ташкил қилинади. 

Фото: "Халқ сўзи"

Мазкур лойиҳа доирасида  450 та янги иш ўрни очилади, сайёҳлар сони йилига 250 минг (хорижий сайёҳлар 60 минг) нафарга етказилади. Туризм хизматлари ҳажми эса 50 миллиард сўмга етказилади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов “Туризм қишлоғи”нинг инфратузилма объектлари фаолиятини йўлга қўйишда  қўмита томонидан яқиндан кўмак берилишини, туризмнинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилишини маълум қилди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019