Ўзбекистонда биринчи халқаро спорт саммити бўлиб ўтади

12:22 04 Октябр 2019 Спорт
113 0

Жорий йилнинг 4-5-6-октябр кунлари Бўстонлиқдаги “Ёшлар оромгоҳи”да Ўзбекистондаги биринчи Халқаро спорт саммити(International sport summit) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу саммитда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча спортчилар ва журналистика, инновациялар, туризм ва бизнес соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиши кутилмоқда. Қатнашувчилар шу йилнинг 1 августидан бошлаб топширилган аризаларни саралаш йўли билан саммитга таклиф этилган.

Халқаро спорт саммити ўз ишини “Токио олимпиадасига спортчиларни жисмоний ва психологик тайёрлаш”, “Бизнес ва инновацион ғоялар”, “Туризм ва спорт журналистикаси” йўналишларида олиб боради. Уч кун давомида ҳар бир иштирокчи ўзининг йўналиши, ғояси, мавзуси бўйича 3 дақиқалик чиқиш қилади. Ва ўзларининг ғоялари бўйича муаммога ечим тариқасида таклиф киритади. Ҳар бир иштирокчи чиқишидан сўнг савол жавоб ва таклиф мулоҳазаларга навбат берилади.

Ушбу спорт саммитини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спортчиларни жаҳон, олимпиада майдонларидаги натижалар кўрсатишдаги кураш учун жисмоний тайёргарлик билан биргаликда илмий ёндашиш, спортчиларни юқори натижаларни забт этишлари учун уч кучли йўналиш билан ҳар томонлама тарбиялаш.

Йўналишлар бўйича ўз соҳасининг таниқли етук мутахассислари жалб этилган. Улар сессия давомида қатнашчиларни кузатиб, баҳолаб, саралаб бориш билан биргаликда ўзларининг таклифларини ҳам бериб борадилар. Энг яхши иштирокчи, ғоя муаллифи, нотиқ, журналист ҳам шу йўсинда аниқланади.

Саммит қатнашчилари халқаро даражадаги сертификат ва совғалар билан тақдирлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019