Ўзбекистонда беш ёки ундан кўп болали бўлишни орзу қиладиганлар қаерда яшайди?

18:28 05 Апрель 2019 Lifestyle
2632 0

Яқинда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан фуқароларнинг репродуктив  билимлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ хусусидаги тушунчаларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.

Социологик тадқиқотда фуқаролардан оилада қанча фарзанд кўриш истаги борлиги ҳам сўралди. Маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги уч (35 фоиз) ёки тўрт (30,8 фоиз) болали оилани афзал деб билади. Ёшлар орасида бу борада қуйидагича қараш шакллангани эътиборга лойиқ: 18-20 ёш гуруҳидаги респондентларнинг 57,1 фоизи, 21-30 ёш оралиғидагиларнинг эса 42 фоизи оилада уч нафар фарзанд кўришни хоҳлашларини билдирган.

Беш ёки ундан кўп болали бўлиш орзусидагилар эса тадқиқот иштирокчиларининг 13,2 фоизини ташкил этган. Улар асосан Сурхондарё(34,8 фоиз), Хоразм(19 фоиз) ва Қашқадарё(18,8 фоиз) вилоятларида истиқомат қиладиган ҳамюртларимиздир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019