Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Уни навбатда турмасдан, уйда туриб сотиб олиш ҳам мумкин

17:47 04 Октябр 2019 Спорт
1255 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса, мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар харид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам харид қилишлари мумкин.

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган:

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм.

Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта харид қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?